Педагог кадрлар аттестациясининг навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари турларида иштирок этиш учун аризалар қабул қилиниши давом этмоқда.
⏰ Ариза топширишнинг сўнгги куни: 30 сентябрь.
Мурожаатларни қуйидаги усулларда юбориш мумкин:
1️⃣ Платформа орқали: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг pedagog.uzedu.uz сайти орқали (ONE ID тизими ёрдамида шахсий кабинетга кирилади).
2️⃣ Портал орқали: Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали.
3️⃣ Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) га шахсан ташриф буюрган ҳолда.
Аттестация босқичлари муддати:
Август-сентябрь: Мурожаатлар (аризалар) қабул қилинади;
Октябрь-ноябрь: Малака (тест) синовлари ўтказилади;
Декабрь: Сертификатлар тарқатилади.
Видеоқўлланмалар ҳақида:
Илова қилинган видео-роликлар орқали платформадан фойдаланиш, ариза юбориш босқичлари ва муҳим тавсиялар билан батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.